Ҳуқуқий ахборот портали

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиникаси болалар ва катта ёшдаги аҳолига кўп тармоқли, ихтисослаштирилган, стационар ва маслаҳат-ташхис ёрдамини кўрсатади.

Клиникага беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:

  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан;
  • болаларни даволаш бепул амалга оширилади.

Клиника томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:

  • шошилинч пост билан жарроҳлик;
  • режали жарроҳлик;
  • урология;
  • кўз микрохирургияси ва шошилинч пост билан офтальмология;
  • кардио-реанимация билан кардиохирургия;
  • травматология, шошилинч пост билан ортопедия;
  • шошилинч пост билан оториноларингология;
  • пластик жарроҳлик;
  • дам олиш вақтида шошилинч ёрдам;
  • болалар учун реанимация ва интенсив терапия;
  • шошилинч пост билан кардиоревматология;
  • шошилинч пост билан пульмонология;
  • дерматология;
  • шошилинч пост билан неврология;
  • катта ёшдагилар учун терапия;
  • катта ёшдагилар учун жарроҳлик;
  • катта ёшдагилар учун неврология.

Манзил: Тошкент ш., Боғишамол кўчаси, 223
Индекс:  100140
Телефон:  +998 (71) 260-31-16