Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Республика она ва бола скрининг маркази она қорнида бола соғлом ривожланаётганлигига ишонч ҳосил қилиш, ирсий касалликлар мавжуд ҳомилани ва туғма юрак иллати ривожланишини олдиндан аниқлаш ва бунга эҳтиёт чораларини кўриш мақсадида перенетал ташхис қўйишни амалга оширади.

Марказ республиканинг минтақаларида скрининг марказларига эга.

РСМда текширувдан ўтиш учун кўрсатувлар:

  1. Хавф эҳтимоли мавжуд ҳомиладор аёлларнинг туғишгача бўлган даврдаги Селектив скрининги:
  • 18 ёшдан кичик 35 ёшдан ўтганларнинг ҳомиладор бўлиши;
  • 11-13 ҳафталик ҳомила вақтида, ултратовуш текширувлари натижасида ҳомиладор аёлларда аниқланган ёқа юзасининг 2,5 мм дан катталашиб кетиши;
  • ҳомиланинг бошланишида унинг бир неча маротаба ўзбошимчалик билан олиб ташланиши;
  • тўғма юрак иллати ва хромосома синдроми мавжуд болалар туғилиш хавфи бор ҳомиладор аёллар (Даун синдроми ва бошқалар.);
  • қариндошлар ўртасида тузилган никоҳ (оилада генетик аномалияси мавжуд ҳолатларда);
  • ҳомиладорлик бошланиши даврида ўткир юқумли касалликка чалиниш ҳолати;
  • Тератоген таъсиридаги эрта бошланган гестацияда зарурий дориларни қабул қилиш;
  • ҳомиладорликнинг бошланишида рентенголигик даволаш ва ташҳис қўйиш.

II.Тиббий-генетик маслаҳатлар:

  • скилетнинг тизимий касаликлари ва уларни бирлаштирувчи тўқималар (ахондроплазия, гипохондроплазия, авж олиб кетмаган остеогенез, Марфана синдроми, рахит касалликлари, Элерса-Данло синдром ва бошқалар.);
  • наслий алмашувчи касалликлар (фенилкетонурия, муковисцидоз, мукополисахаридоз, Вильсона- Коновалованинг гепатолентикуляр дегенерация ва бошқалар.);
  • асаб-мускуллари касалликлари (Дюшена/Беккео амиодистрофияси, спинал амиотрофия, миотоник дистрофия, спастик араплегия, ирсий атаксия ва бошқалар.);
  • хромосомага оид касалликлар (Даун синдроми, Шерешевского-Тёрнера, Клайнфельтера ва бошқалар).

Манзил: 100140, Ўзбекистон, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Боғишамол 5-тор кўчаси, 3-уй
Телефон:  +998 (71) 260-28-46
Факс:  +998 (71) 260-28-56
E-mail:  info.resp_skrining@minzdrav.uz
Веб-сайт:  www.med.uz/medgen

Chat