Ҳуқуқий ахборот портали

Республика ОИТСга қарши кураш маркази аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида:

  • ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликларнинг тарқалишини олдини олиш учун профилактик, эпидемияга қарши, ташхис қўйишга оид ва даволаш чора-тадбирларини амалга оширади;
  • ОИВ инфекциясининг ўтиш интенсивлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар фаоллигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича махсус эпедемиологик тадқиқотлар ўтказади;
  • ташхис қўйишни ташкил этади ва ўтказади ҳамда ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларга соғлиғи ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун зарур малакали тиббий ёрдам кўрсатади.

Марказ ОИТСга қарши курашиш бўйича туманлараро ва вилоят марказларига ҳамда аноним хоналарга эга.

Ташхис қўйиш, беморларни даволаш ва дори-дармон билан таъминлаш бепул амалга оширилади.

Манзил: Тошкент ш., Фарход кўчаси, 12
Индекс:  100135
Телефон:  +998 (71) 276-93-25 / +998 (71) 276-23-11
Факс:  +998 (71) 276-37-76
E-mail:  uzbekspid@minzdrav.uz
Веб-сайт:  www.spid.uz