Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Пул жўнатиш учун:

1. Банк бўлинмаси (филиал, минибанк)га мурожаат қилиш;

2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)ни тақдим этиш;

3. Олувчининг Ф.И.Ш.ни кўрсатиш (қўшимча маълумот сифатида олувчининг телефон рақамини);

4. Олувчи пул маблағларини қабул қилиши мумкин бўлган мамлакатни танлаш;

5. Кассага жўнатма суммаси ва комиссион ҳақ ҳажмида нақд пул маблағларини тўлаш.

Бунда пул ўтказмалари шахобчасида жўнатмани юбориш учун ариза тўлдирилади. Шундан сўнг пул ўтказмалари оператори дастурдан жўнатмани юборади ва мижозга жўнатмани тасдиқловчи ҳужжатни беради.



Пул ўтказмасини банкдан олиш учун:

1. Банк шаҳобчасига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан мурожаат қилиш;

2. Ўтказманинг назорат рақамини, ўтказма миқдори ва валютасини банк ходимига маълум қилиш;

3. Пул ўтказмасини қабул қилиш учун аризага имзо қўйиш;

4. Банк кассасидан нақд пулни олиш.



Бошқа жисмоний шахс номига келган пул жўнатмасини олишнинг имкони йўқ.

Фуқароларнинг халқаро пул жўнатмалари чекловларсиз амалга оширилади. Пул маблағлари фуқароларга улар келиб тушган валютада берилади.



Қўшимча маълумотни банкларнинг ҳудудий филиалларида, шунингдек, уларнинг веб-сайтларидан олиш мумкин.

Chat