Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

  • 238 марта ўқилди

Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкнота муомалага яроқсиз ҳисобланади:
  • бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;
  • дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;
  • ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;
  • қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
  • банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;
  • муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;
  • банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;
  • банкнота геометрик ўлчамининг 3 мм га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;
  • банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
  • ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.

Тижорат банклари томонидан шикастланиш белгилари мавжуд муомалага яроқли банкноталар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, шунингдек муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталарини инккассога қабул қилишни рад этиш ман этилади.

Банкноталарни инкассога қабул қилиш жисмоний шахснинг аризаси билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатини  тақдим этган ҳолда амалга оширилади.

Жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталарини эмитент-банк  томонидан айирбошлаб бериш рад этилиши мумкин.

Банкнота инкассога қабул қилинганда жисмоний шахсга бу ҳақда маълумотнома берилади.

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталари билан боғлиқ валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилганда воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.

Эмитент банк  инкассога қабул қилган банкнотани алмаштириб берганда тижорат банки уни жисмоний шахснинг чет эл валютаси ёки миллий валютадаги ҳисобварағига ўтказиши ёки унинг хоҳишига кўра нақд шаклда бериши мумкин.

Марказий банк ишонч телефони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси

Chat