Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли тўлов воситаси ҳисобланади:

  • банкнота тасвирини аниқлаш имконини берадиган даражада ифлосланган бўлса;
  • банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
  • ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;
  • майда доғлар, ёзувлар, штамп изи (икки донадан ошмаган) бўлганда;
  • банкнотада иккитадан кўп бўлмаган тешиклар бўлса.

Шикастланган банкноталарни айирбошлашда банк ходими томонидан икки нусхада маълумотнома расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади.

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Бундай турдаги операциялар амалга оширилганда банк томонидан воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.


Марказий банк ишонч телефони

Марказий банк раисининг виртуал қабулхонаси

Chat