Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Жисмоний шахслар валюта айирбошлаш операцияларини қуйидаги жойларда амалга оширишлари мумкин:

  • валюта айирбошлаш шохобчалари;
  • банкоматлар;
  • автоматлаштирилган банк шоҳобчалари;
  • тижорат банкларининг валютани айирбошлашни амалга оширувчи таркибий бўлинмалари.

Чет эл валютасини айирбошлаш операциялари валюта айирбошлаш шахобчалари ва банкларда амалга оширилаётганда айирбошлаш суммаси 111 500 000,00 сўм миқдорига тенг бўлган ёки ундан ошган ҳолларда, жисмоний шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.


Жисмоний шахслар чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олишлари мумкин. Чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади (батафсил қаранг: Конверсион карта ҳақида маълумот).


Халқаро тўлов карталаридаги чет эл валютасини нақдлаштиришда банк томонидан фоиз ундирилиши мумкин. Ундириладиган фоиз миқдори ҳақида мижоз огоҳлантирилади.

Валютани айирбошлаш банк томонидан ўрнатилган операция амалга ошириладиган кундаги чет эл валютасини сотиб олиш курсига мувофиқ бажарилади.

Мижоз тижорат банкининг махсус мобил дастурдан фойдаланган ҳолда валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириши мумкин. Бунда жисмоний шахс номига миллий валютадаги карта ва халқаро тўлов карта очилган бўлиши лозим.

Chat