Ҳуқуқий ахборотни биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Муддатли омонатлар деб банк омонати шартномасида ўрнатилган муддат тугаганда қайтариш шарти билан жалб этиладиган омонатларга айтилади.

Муддатли омонатлар бўйича банк ва омонатчи ўртасида муддатли банк омонати шартномаси тузилади ва шартнома тузилгандан сўнг омонатчи шартномада кўрсатилган омонат суммасини киритиши лозим бўлади. Қўшимча маблағлар киритиш тартиби муддатли банк омонати шартномасида ўрнатилиши шарт.

Муддатли омонатлар қисқа ва узоқ муддатли бўлиши мумкин.

Агар банк омонати шартномасида бошқача ҳолат кўрсатилмаган бўлса, омонатчи омонат муддати тугагач ва банк омонати шартномасида келтирилган ҳолатлар юзага келганда муддатли омонат суммасини талаб қилиб олмаса, шартнома талаб қилиб олингунгача бўлган омонат шартлари асосида узайтирилади.



Омонатлар бўйича қўшимча маълумотни банкларнинг ҳудудий филиалларида, шунингдек, уларнинг веб-сайтларидан олиш мумкин.

Chat