Ҳуқуқий ахборот портали

Омонатчиларнинг биринчи талаби билан бериладиган (қайтариладиган) омонатлар талаб қилиб олингунгача бўлган омонатлардир.

Банк пластик карталаридаги маблағлар талаб қилиб олингунгача бўлган омонатлар ҳисобланади.

Омонатлар миллий ва хорижий валюталарда қабул қилинади. Пул маблағлари омонатга нақд ва нақд пулсиз кўринишда қабул қилинади ва шу кўринишларда қайтарилади.

Талаб қилиб олингунгача бўлган омонатни очиш учун банкка ариза ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат  тақдим этилади.

Талаб қилиб олингунгача бўлган омонатлар муддатсиз жойлаштирилади.

Банк омонати шартномаси омонатни биринчи талаб бўйича қайтариш ва ўрнатилган фоизларни тўлаш тўғрисидаги шартларини ўз ичига олиши лозим.


Омонатлар бўйича қўшимча маълумотни банкларнинг ҳудудий филиалларида, шунингдек, уларнинг веб-сайтларидан олиш мумкин.