Ҳуқуқий ахборот портали

Республика нейрохирургия илмий маркази бош ва орқа миядаги касалликларга ташхис қўйиш ва хирургик даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатади.

Марказ филиалларга эга эмас ва нейрохирургия йўналиши бўйича ягона марказ бўлиб ҳисобланади. Нейрохирургия бўлинмалари Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида ва Тошкент тиббиёт академиясида фаолият кўрсатади.

Марказга бемор:

  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан қабул қилинади.

Тиббий хизматлар тарифи ҳақидаги ахборотни қуйидаги ҳаволадан олиш мумкин:

http://neuro.uz/ru/service/narx-organish/.

Марказ томонидан кўрсатиладиган асосий хизматлар:

  • уч шохли нерв микроваскуляр декомпрессияси;
  • эндоскоп вентрикулоцистерностомия;
  • тутқаноқ касалини тезкор даволаш;
  • аневриз ва мальформация очиқ операциялари;
  • тетринг жарроҳлиги–унинг синдроми ва диастоматомиелияси;
  • Киари мальформациясини тезкор даволаш;
  • кейджа ва транспедикуляр пластиналар билан умуртқани барқарор ҳолатга келтириш;
  • умуртқа каналининг стенозида ляминопластикалаш;
  • суяк цементи билан вертебропластикалаш ва бош суякни қайта таъмирлаш;
  • перкутли дискэктомия;
  • умуртқанинг ўсмасини олиб ташлаш;
  • бош суяги асосидаги ўсма хирургияси;
  • титанов материаллар билан краниопластика қилиш;
  • ЭМГ интраоперациясидан фойдаланиш.

 

Манзил: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Хумоюн даҳаси, 40

Телефон:  +998 (71) 264-96-10 / +998 (71) 264-96-09 / +998 (71) 264-96-07

Факс:  +998 (71) 264-96-30

Веб-сайт:  www.neuro.uz

Chat