Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади?

Жавоб: Алимент тўловчи ишламайдиган бўлса ёки иш ҳақи ёхуд даромадини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

Агар қарзни бундай белгилаш алимент тўловчининг манфаатларига жиддий путур етказса, бу ҳақда судга мурожаат қилиш мумкин. Суд алимент тўловчининг моддий, оилавий аҳволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, алиментнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat