Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Нон учун компенсация пули кимларга тўланади?

2019 йил 1 октябрдан бошлаб, ун ва қолипли нон учун компенсация пули қуйидаги шахсларга тўланади:

  • ёшга доир нафақа олувчилар;
  • ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчилар (ҳар бир боқимандага);
  • болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта нафақа олувчилар;
  • 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган нафақа олувчи шахслар;
  • энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахслар;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа ёки моддий ёрдам олувчи оилага.

Ун ва қолипли нон учун компенсация миқдори 50 минг сўмни ташкил этади ушбу ҳаволага ўтинг.

Chat