ID карталари бор ҳайдовчилар машинани техосмотр, ишончнома ва суғурта полисисиз бошқариши мумкин

ID карталари бор ҳайдовчилар машинани техосмотр, ишончнома ва суғурта полисисиз бошқариши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарорида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, 2021 йил 19 майдан бошлаб “ID карта”лари мавжуд бўлган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини техник кўрикдан ўткпзилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситаларини бошқариш учун берилган ёки олган ишончнома ва суғурта полисларини "ID карта" ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.

Мазкур тартиб 2021 йил 1 сентябрдан бутун мамлакат бўйлаб тўлиқ ишга туширилиши керак.


Ўхшаш янгиликлар