Ҳуқуқий ахборот биз хоҳлаган пайтда эмас, ўзингиз хоҳлаган пайтда олинг

Буюк Британия экспертлари «Мадад» ННТга ташриф буюришди

Буюк Британия экспертлари «Мадад» ННТга ташриф буюришди. 2020 йил 11-13 февраль кунлари «Мадад» ННТ ходимлари ва Буюк Британиянинг «Government Partnership International» ташкилоти вакиллари Лейла Броснан (Leila Brosnan), Луси Дарлинг (Lucy Darling) ва Оливер Керр (Oliver Kerr) иштирокида тажриба алмашиш ҳамда фуқароларга ҳуқуқий бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича учрашувлар ўтказилди.

 

Учрашувлар давомида британиялик экспертлар «Мадад» ННТнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари билан танишиб, ўз тажрибиларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар билдиришди. 

Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратиш ва бу борадаги ўзаро ташрифларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Chat